Расмий Ахборот
2022 йилнинг 06 декабрь куни номаълум шахслар томонидан фуқаро М.А нинг пластик карталаридан пуллари ечиб олинган ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан фуқаро М.А ўз кўрсатмасида “Микрокредит банк” пластик картасидан 2022 йил 30 апрель куни номаълум ҳолатда, 150.000 сўм, 2.900.000 сўм ва 2.914.500 сўм пуллари ечиб олинганлиги, банк ходимларига борганида пуллари фуқаролар И. З ва Х.Д нинг пластик карталарига ўтиб кетганини баён қилган. Тергов давомида фуқаро И. З ҳамда фуқаро Д.Хларнинг пластик карталарига ўтказиб, уларнинг пластик карталарига тушган пулларни номаълум шахслар томонидан Осон иловаси орқали бошқа пластик карталарга ўтказиш йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган. Текширув давомида фуқаролар З.И ва Д.Х ларнинг бу ишда алоқалари йўқлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб пластик карталаридан пулларни ечиб олган номаълум шахсларни аниқлашга қаратилган тергов ва тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати