Элликқальа тумани ИИБ Пробация бўлими биносида 2023-йил 21-сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Элликқалъа тумани суди раиси О.Мауленов ўз маьрузасида ахборот воситалари ва интернет тармоғида кенг жамоатчилик ва муҳокамаларга сабаб бўлган ишлар ва чиқишлар орқали жамоатчиликка ахборот бериб одил судловни таъминлаш ва коррупциянинг оқибатлари ва уларга имкон яратувчи шароитлар хакида тўхталиб ўтиб, мазкур суд томонидан 2023-йил 13- июнь кунги ҳукми ЖКнинг 168-моддаси 3-қ “б” банди ва 210-моддаси билан судланган А.Ш.Кга нисбатан жиноят иши кўриб тамомланганлигини, мазкур ҳолат юзасидан А.Ш.Кга 210-моддаси 1- қисми билан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланганлигини, шунингдек интернет тармоғида кенг жамоатчилик ортасида резонанс берган маьмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ишларга ҳам тухталиб ўтди,
2023-йил 05-июль куни соат 10:30лар чамасида, Элликқалъа тумани, Каватқалъа МФЙ ҳудудидан ўтувчи Каватқалъа-Аёзқалъа йўлни тусиб, бир гуруҳ фуқаролар А.Н.С, С.Б.Н, Б.С.Р ва А.Н.Ж ҳамда С.Э.Нлар йўлдан ўтган кетган автомашиналарни тухтатиб уларга йўл бермаган натижада телеграм ижтимоий тармоқларида уларнинг ҳаракатлари телеграм каналларига тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил август ойининг 28 куни жиноят ишлари бўйича Элликқальа туман суди томонидан ҳуқуқбузар А.Н.С, С.Б.Н, Б.С.Р ва А.Н.Ж ҳамда С.Э.Нларнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201-моддаси 1-қисми билан, 3 (ўч) сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.