Бугун, Элликқалъа туманига Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги доирасида ўтказилаётган “Кинокарвон” акцияси иштирокчилари ташриф буюрдилар.
Акция иштирокчилари туман ҳокими Сейдамат Авезов ва тегишли масъуллар томонидан тантанали кутиб олинди.
Акция доирасида туман марказидаги маданият саройида туман аҳолиси ва ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.