Устоз деганда кўз ўнгимизда беихтиёр барчага ўрнак, қалби меҳрга бой, юксак маънавиятли инсонлар намоён бўлади. Чунки улар шогирдлари учун отадай ғамхўр, она каби меҳрибон бўладилар. Шу боис уларга юрак-юракдан эҳтиром кўрсатгимиз келаверади. Aна шундай устозлардан бири Ойшахон Каримова бўлиб, у кўп йиллардан буён устозлик касбини улуғлаб келаётган педагоглардан ҳисобланади.
Aйни пайтда Ойшахон Каримова Элликқалъа туманидаги 40-сонли мактабда бошланғич таълим (она тили ва адабиёти) ўқитувчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
У 1987 йил зиёлилар оиласида дунёга келган бўлиб, оилада фарзандларнинг кенжаси бўлган бу жонсарак қиз мактаб давридаёқ талабчан устозлар таълимини олди. Ўрта мактабни битиргач олийгохга юқори баллар билан ўқишга кирди. Олий таълим даргоҳида ҳам салоҳиятли, жонкуяр устозлардан билим олди, камол топди. Талабалик даврида ҳам турли танловлар, олимпиадалар ғолибига айланиб улгурган эди.
Ўқишни тамомлаб, ўзининг илк устозлик фаолиятини Элликқалъа туманидаги 40 сонли мактабида бошлади. Бола кўнглини пошшо деб билди. Мурғаккина қалбларга йўл топди, илм-маърифатга ошно етди. Ўқувчи ёшларнинг қалби, онгига чин инсонийлик хислатларини жойлади. Умрини, ҳаётини ўқувчилар камолотига баҳшида етди. Aлбатта, ўқитувчи ўз ўқувчисини комиллик сари етаклайди. Унинг меҳнатлари йиллар бўйи тобланиб бораверади. Бу борада Ойшахон кўп меҳнат қилди.
Турли танловларда юкори натижаларга эришди.
Жумладан «Йилнинг энг яхши фан укитувчиси» танловининг Қорақалпогистон республикасида биринчи ўринни эгаллаб ўзининг нақадар маҳоратли устоз эканини исботлади.
Бугун устоз туман миқёсидаги мактабларда педагогик муҳитнинг етарли даражада шаклланишига, бошланғич таълимнинг ривож топиб такомиллашишига астойдил ҳисса қўшяпти. У узоқ йиллар устозлик касбида меҳнат қилиб келаётган экан, ўқитувчи аввало ўзи кўпни кўрган, кўп билган ва чуқур мулоҳазали, кенг тафаккурли бўлиши керак, деб ўйлайди.
Бугун унинг жўшқин меҳнат фаолияти, доимий олға интилиши тумандаги барча умумтаълим мактаблари жамоаларининг ютуғига айланган.
Муаллима бир пайтлари ўзи учун устоз деб билган ўқитувчиларнинг яхши фазилат ва хислатларини кўнглига жо этган. Aйни пайтда ўзи ҳам устоз бўлиб, баркамол авлодни тарбиялаш ишига қўшаётган ҳиссаси катта. У ҳеч бир бола тақдирига бефарқ эмас.
Ҳазрат Навоий айтганидек ўқитувчи бир нур. Aлбатта, устоз онадек меҳрибон. Бугун Ойшахон Каримова ҳам шогирдларига она каби ғамхўрдир. У халқ таълими тизимида ҳамкасблари билан бир тану бир жон бўлиб, соҳа ривожи йўлида астойдил меҳнат қилмоқда. Ўз ўрнида унинг келажагимиз эгалари эртаси йўлидаги меҳнатлари муносиб тақдирланди. Ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, 2021 йилда “Халқ таълими аълочиси” унвони ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.
Устоз таълим улашувчи , одоб-ахлоққа етакловчи, тарбияловчи зот. Шунинг учун устоз-мураббийларга ҳар қанча таъзим қилсак оз. Ойшахон Каримовани Элликқалъа туманида заҳматкаш инсон, фидойи устоз дея кўрсатишади, ҳавас қилишади.