Теримчилар рағбатлантирилди.

Теримчилар рағбатлантирилди.

Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов томонидан туманимизда бободеҳқонлар пешона тери эвазига  етиштирилган пахта ҳосилини тез муддатларда сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида «Энг илғор ММТП раиси», » Энг фаол маҳалла раиси», » Энг илғор ва энг кўп теримчи жалб қилган отряд раҳбари», «Энг илғор теримчи оила», «Энг илғор теримчилар» номинациялари бўйича ғолибларни  ҳар ун кундан рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинган эди.

Шу муносабат билан куни кеча туман марказидаги маданият саройида, туман ҳокими С.Авезов,  тумандаги пахтачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, ММТП раислари, отрядлар раҳбарлари ва ғолиб деб топилган номинациялар ғолиблари ва илғор теримчилар иштирокида тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Аниқланган ғолиблар туман ҳокими С.Авезов ва сектор раҳбарлари томонидан  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, тақдирлашдан сунг,  аниқланган 10 кунлик натижалари ва терим ишларини уюшқоқлик билан олиб бориш, ёмғирли кунларга қолдирмасдан тез ва сифатли йиғиб олиш юзасидан фермер хўжалиги раҳбарларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Перейти к содержимому