Элликқалъа туманидаги Навоий ва Қилчиноқ овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги хотин-қизларга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҚР аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳамда Аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҚФ томонидан бириктирилган масъуллар томонидан аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, эрта туғруқларларнинг олдини олиш, “Соғлом она – соғлом бола” тамойили асосида тарғибот ишларини ташкил этилди.
Тарғибот тадбиридан мақсад – туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўриклардан ўтказиш, аёллар саломатлигини мустахкамлаш ва оналар ва болалар ўлимини олдини олиш каби долзарб масалалардир. Аёл соғлом бўлса жамиятда етук фарзандлар тарбияланади.