Элликқалъа туманида 2023-йил пахта ҳосили учун дефолиация бўйича кўргазмали семинар ўтказилди
Элликқалъа туманидаги пахтачиликка ихтисослаштирилган жами 252 та фермер хўжаликларида 2023 йил пахта ҳосили учун навбатдаги агротехник ишлар тайёргарлиги ниҳоясига етмоқда.
Бугун ғўза дефолиациясини оптимал муддатларда ўтказиш мақсадида дефолиантлар заҳираси яратилди. Туман бўйича жами пахта экилган майдонлар 9200 гектарни ташкил қилиб, дефолиация тадбирлари ўтказиладиган майдонлар 7 минг 415 гектарни ташкил қилади. Бугун тумандаги «Гулдурсин» ОФЙ ҳудудидаги «Саҳтиён Азамати» фермер хўжалигида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда навбатдаги масъулиятли вазифани бажариш учун соҳа мутахассисларининг маслаҳатлари берилди.
Кўргазмали семинарда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Д.Каипов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Қ.Нурумбетов Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Избасаров, тегишли вазирлик идоралар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор туман ташкилотлари раҳбарлари, пахтачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар семинарда иштирок қилган фермер хўжалиги раҳбарларига тушунтиришлар бердилар.