Яқинда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Элликқалъа туманидаги “Амиробод” овул фуқаролар йиғини да истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ҳудуддаги Амиробод канали бўйида оқар сувлар орқали оқиб келаётган ўлган хайвонларнинг ички органлари ва терилари канал бўйида ўзидан бадбўй ҳид чиқариб ҳудуд аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳақида мурожаат йўлланган эди. Жорий йилнинг 23 август куни яъни кеча ЕТ СЭО ва ЖСБ ва Санитария-Ветинария ташкилоти масъул ишчи ходимлари билан биргаликта ўрганиш ишлари олиб борилганда, мазкур мурожаат ҳақиқатдан ҳам юз берганлиги маълум бўлди. Шу вақтнинг ўзида мазкур чиқиндилар канал буйидан олиниб, зарарсизлантирилиб канал ташқарисига кўмиб ташланди. Мурожаат ижобий ҳал қилинди.