Элликқалъа туманида йилига 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотни экспорт қиладиган завод ишга туширилди.

Элликқалъа туманида йилига 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотни экспорт қиладиган завод ишга туширилди.

Элликқалъа туманида йилига 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотни экспорт қиладиган завод ишга туширилди.

1-сектор ҳудуди «Қизилқум» овул фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган “Бобур Тўлқин Шаҳноза” масъулияти чекланган жамияти қарашли, қизилмия илдизини қайта ишлаш заводи янгидан барпо қилиниб фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Алимов, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири С. Мамбеткадиров, туман ҳокими ўринбосари А. Камалов ва алоқадор масъуллар, ҳудуд аҳолиси ва фаоллари иштирок қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022-йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25-февраль куни ўтказилган 16-сонли йиғилиш баёнига илова қилинган инвестиция дастурининг манзилли рўйхатига киритилган Қизилқум ОФЙ ҳудудида жойлашган «BOBUR TO’LQIN SHAXNOZA” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 7 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция маблағлари ҳисобига Қизилмия илдизи экстрактини қайта ишлаш корхонаси ташкил этилди ва натижада 35 нафардан ортиқ аҳоли доимий иш билан таъминланди.

Корхонанинг йиллик қуввати 1500 тоннадан ортиқ қизилмия илдизи маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаради. Корхона йиллик 1,5 млн АҚШ доллардан ортик маҳсулотларни жаҳон бозорига экспорт қилиш имкониятига эга. .

Перейти к содержимому