Бугун Элликқальа туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида вояга ётмаганлар ўртасида хуқуқбузарлик холатларини олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда ҳудуд Жоме масжиди имом хатиби Шермухаммад Қутлумуратов, Элликқальа тумани ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида хуқуқбузарликлар профилактикаси ташкил етиш гурухи катта инспектори майор Музаффар Қурбанов тегишли масъуллар, мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок қилдилар. Давра суҳбати давомида мактаб ўқувчилари орасида хозирги кунда долзарб бўлиб турган ижтимоий муаммолар тушунтириб ўтилди.