❇️Бугун, Элликқалъа туманида 2023 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш, йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбири бўлиб ўтди.
⚡️Унда “Бўстон кластер” МЧЖнинг пахта қабул қилиш ва тозалаш корхонасига йиғилган қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди. Маросимдан сўнг йиғилганларга рамзий “Ҳосил карвони” намойиш этилди.
⚡️Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларини ўз пешона тери билан бир қанча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб, маррага, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, куч-ғайратларини сўндирмасдан, ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга бор имкониятни сафарбар қилишга чақирди. Қишлоқ хўжалиги сохаси вакиллари сўзга чиқиб бободехқон меҳнати эвазига етиштирилган хосилнинг сифатли териб олинишида фермер хўжаликларига куч ғайрат тилади.