РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бугун 20.08.2023 йил куни ижтимоий тармоқларда Элликқалъа тумани Гулдурсун ОФЙ худудида жойлашган мактабларнинг бирида телевизор сотиб олиш учун 60 минг сўмдан ўқувчилардан пул йиғилганлиги тўғрисида хабар тарқалган.
Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари томонидан холат бўйича Гулдурсун ОФЙ худудида жойлашган мактабларнинг барчасида бўлиб маълумотга оид холат ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида пул йиғилганлиги тўғрисида маълумот ўз тасдиғини топмади.
Хурматли фуқаролар, келиб тушган маълумотларни чуқур тахлил қилиб, ўрганиб ўз тасдиғини топгандан кейин эълон қилишингизни сўраймиз. Шунингдек ушбу холатга ўхшаш ва бошқа эътирозларга сабаб бўлувчи маълумотлар келиб тушган тақдирда Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мурожаат қилишингизни ва воқеага ойдинлик киритиб кейин ижтимоий тармоқларда эълон қилишингизни сўраймиз.
Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими.