⚡️⚡️⚡️Элликқалъа туманида «Маънавият марафони» га старт берилди
❇️Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрам тадбиридаги нутқида «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак — ватанмиз!» ғоясини илгари сурди ва бу жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди.
❇️Шу ғоя асосида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Ҳожиматовнинг 2023-йил 10- ноябрдан барча таълим муассасаси, корхона ва ташкилотларда «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!» ғояси асосидаги «Маънавият марафони» лойиҳасини амалга ошириш қўллаб қувватланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Маънавият марафони» доирасида «Бахтли болалик», «Китоб-билим булоғи»,»Маҳорат дарси», «Касб-ҳунар олимпиадаси”, “Касбим – фаҳрим”, “Яшил келажак», футбол бўйича “Маънавият ва маърифат маркази кубоги»,“Инсон қадри”, “Етакчи экспресс», «Спорт – тинчлик элчиси» каби мавзуларда 11 та акция, кўргазмали танловлар, китоб ярмаркалари, бадиий-адабий кечалар, спорт мусобақалари хамда концерт дастурлари ўтказилиши назарда тутилган.