Республика прокурори «Қаватқалъа» да..

Республика прокурори «Қаватқалъа» да..

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э. А. Тажиев Элликқалъа туманидаги «Қаватқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида  Президентимиз ташаббуси билан «Обод кўча», Обод хонадон»,» Обод маҳалла» мезонлари асосида бошланган ишлар ривожи билан танишди. Хабарингиз бор айнан бу хайрли ишлар Республика прокурори раҳбарлигида амалга оширилмоқда.

Республика прокурори ҳудуд аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди ва мурожаатларини тинглади. Муоммолар ечими юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берди.

Шунингдек,  маҳаллада янгидан барпо қилинаётган янги боғга яхши ниятлар билан мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишларида иштирок қилди.

Республика прокурорига туман ҳокими С. Авезов ҳамроҳлик қилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Перейти к содержимому