Ассалому алайкум, азиз шифокор ва ҳамширалар, қадрли саломатлик посбонлари!
Аввало, инсон соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашдек олийжаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган Сиз азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган тиббиёт ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлиги, қолаверса бутун Элликқалъаликлар номидан чин қалбимдан табриклайман!
Мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Тизимга илғор технологиялар жорий қилиниб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Энг чекка қишлоқларда ҳам тиббий пунктлар, оилавий поликлиникалар ташкил қилиниб, аҳоли малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олинмоқда. Энг муҳими, тиббиёт ходимларининг иш ҳақларини ошириш, ижтимоий муҳофазасини яхшилашга эътибор қаратилиб, жамиятда шифокорларнинг нуфузини ошириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.
Туманимизда ҳам тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар амалда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Соҳа ходимлари фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш борасидаги масъулиятли вазифаларини фидойилик билан бажаришмоқда.
Ўз навбатида давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳам тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Соҳага ҳар йили республика ва маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ йўналтирилиб, тиббиёт муассасаларида қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилиб, турли ускуна ва жиҳозлар билан таъминланиб қилинмоқда.
Масалан, биргина жорий йилда туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатли бўлимига 4,3 млдр. сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги бино билан таъминланди, 4,5 млрд. сўм республика бюджет маблағлари ҳисобидан 64-сонли оилавий поликлиника биносини янгидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда,
Даволаш-профилактика муассасаларидан олис бўлган Гулдурсун овулининг А.Каҳҳор аҳоли пунктига “Маҳалла тиббий пункти” сифатида фаолият кўрсатадиган КОНТЕЙНЕР ўрнатилди,
Ҳурматли Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармонига асосан Навоий овули (Аҳолиси-5832 нафар) ҳудудида Аширтом оилавий шифокорлик пункти қайта ташкиллаштирилди (2017 йили мақбуллаштиришга тушган); марказий касалхона туғруқхона ва болалар реанимацияси бўлимларига болалар учун 2 та ИВЛ (Сунъий нафас бериш аппарати) ҳамда физиотерапия бўлими учун 1 та “Лазерли” физиотерапевтик аппарати билан таъминланди
Бундан ташқари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кўп учрайдиган (Қандли диабет, юрак ишемик, гипертония, онкологик) касалликлар учун қўшимча 41,8 млн сўмлик дори-дармонлар билан таъминланди
Тез тиббий ёрдам бўлимига эскирган 5 та дамас русумли автомашина ўрнига янгидан 5 та ФОЛКСВАГЕН (VOLKSWAGEN) автомашиналари билан таъминланиб, туман маркази ва овуллардаги аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда
Қилчиноқ овулида аҳолига акушер-гинекологик ҳамда терапевтик тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган “LAYMED” хусусий клиникаси фаолиятини бошлади. (туманимизда хусусий клиникалар сони 13 та бўлди).
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Мамлакатимизнинг тараққий этиши, миллат бардавомлиги энг аввало аҳоли саломатлигига боғлиқ. Бу борада эса тажрибали ва малакали, ўзгалар саломатлиги учун ўз оромидан воз кечиб меҳнат қилаётган Сиз каби азиз ва қадрли тиббиёт ходимларининг ўрни алоҳида.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, сиз орқали туманимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий табриклайман! Ҳамиша машаққатли меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб, шарафли касбингиздан камол топиб, давлатимиз ва жамиятимиз, эл-юртнинг эъзозида юришингизга тилакдошман!
Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли тиббиёт соҳаси ходимлари!