Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг 11-ноябр Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳа вакилларига байрам табриги.

Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг 11-ноябр Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳа вакилларига байрам табриги.

Қадрли тумандошлар!

Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!

Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали касаба уюшмаларининг миллионлаб аъзоларини мамлакатимизда кенг нишонланаётган байрам – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан хурсандман.

Айни пайтда, касаба уюшмалари ўз сафида миллион нафардан зиёд аъзоларни бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Шу ўринда меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилди.

Бугун ушбу сана Республикамизда учинчи маротаба нишонланмоқда.

Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқда.

Азиз ва муҳтарам тумандошлар!

Жонажон Ватанимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кираётган, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш барча соҳаларда биз учун бош мақсадга айланаётган ҳозирги пайтда ҳаётнинг ўзи бутун халқимиз каби касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда.
Ўзининг катта ва бой тажриба мактаби, шонли анъаналарига эга бўлган мамлакатимиз касаба уюшмалари уларни самарали ҳал этиб, Янги Ўзбекистонда янгича меҳнат муносабатлари шаклланиши ва равнақ топишига муносиб ҳисса қўшади, деб ишонаман.
Сизларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларингизда янги-янги ютуқлар тилайман.
Мана шундай қувончли кунларингиз кўп бўлсин, хонадонларингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт ва омад аримасин!

Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдаламович Авезов

Перейти к содержимому