Элликқалъа туман маҳаллий бюджетининиг 2020 йил 2-чорак ижроси тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-декабр кунги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4555-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, Элликқалъа туман маҳаллий бюджети даромадлар қисми 2020 йил 2-чорак учун
28 413 666,0 минг сўмга режалаштирилиб, ҳақиқатда даромадлар тушуми  30 033 256,9 минг сўмга, яъни 106,0 фоизга бажарилди. Белгиланган режадан ортиқча тушум
1 619 590,8 минг сўмни ташкил қилди. Шу билан бирга юқори бюджетдан жалб қилинган ўзаро хисоб китоб маблағлари, бюджет ссудалари ва ижтимоий трансферт маблағлари 23 293 652,7 минг сўм булиб, жами бюджет даромадлари 53 326 909,6  минг сўмни ташкил қилди.

Маҳаллий  бюджетнинг  2020 йил  2 чорак  харажатлари:

 

Жами харажатлар   53 326 909,6  минг  сўмни  ташкил  қилди. Шундан:

– Халқ таълими харажатлари  3 750 900,2 минг  сўмни   (5,7 %);

– Мактабгача таълим харажатлари  3 236 968,7  минг сўмни ( 6,1 %);

Умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг иш хаки ва унга тенглаштирилган туловлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги  «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-589-сонли қонунининг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали 2020 йил 1-январдан бошлаб Республика бюджетидан молиялаштирилади.

– Соғлиқни сақлаш харажатлари   21 405 587,6  минг сўмни (40,1 %);

– Маданият ва спорт харажатлари   1 379 710,9  минг сўмни  ( 2,6 %);

– Ижтимоий таъминот харажатлари   13 749 751,5 минг сўмни  ( 25,8 %);

– Қишлоқ хўжалиги  ташкилотлари харажатлари  3 249 356,6 минг сўмни ( 6,1 %);

– Ободонлаштириш харажатлари   1 613 745,8  минг сўмни  ( 3,0 %);

– Давлат бошқарув органлари харажатлари   1 619 886,5  минг  сўмни  ( 3,0 %);

– Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари

1 941 977,8  минг сўмни   ( 3,6 %);

– Захира жамғармаси харажатлари   777 196,8  минг  сўмни   ( 1,5 %);

– Бандликка кўмаклашиш маркази харажатлари 388 882,5 минг сўмни   ( 0,7 %);

– Бошқа харажатлар    212 944,7  минг  сўмни  ( 0,4 %)  ни ташкил   қилди.

 

Элликқалъа тумани молия бўлими