Мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўғил-қизларнинг замонавий билим олиши, юксак маънавиятли бўлиб улғайиши учун зарур шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Хабарингиз бор Республикамизда карантин чоралари юмшатилиб умумтаълим мактабларида ананавий ва онлайн шаклда карантин чораларига амал қилинган ҳолда ўқиш бошланган эди.
Бугун, туман ҳокими 1-сектор раҳбари С. Авезов сектор худуди “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғини худудидаги 11-сонли умумтаълим мактаби фаолиятини бориб кўрди. Мактабда олиб борилаётган дарс жараёнлари, синфхоналар холати шунингдек мактабдаги маънавий-маърифий муҳит, пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари бажарилиши билан қизиқди. Мактаб директори ва ўринбосарлари қатор педогог ходимлари билан мулоқат қилдилар. Мактабдаги муоммолар ечилиши буйича маъсулларга топшириқлар бердилар.
Ҳақиқатан ҳам, жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир.

 

Элликқалъа тумани  ҳокимлиги ахборот хизмати.