Сайёр қабул: муаммо ва ечим

Аввал хабар берганимиздек бугун, Элликқалъа туманидаги маданият саройи биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Ҳалқ қабулхонаси вакили Женис Уббиниязов, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Элликқалъа тумани бўлими бошлиғи Озода Рўзимова Шунингдек тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман аҳолиси, асосан ёшлар қатнашдилар.
Мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, тижорат банкларидан кредит олиш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. Масалан, “Сахтиён” шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Икрам Йулдашев электр таъминоти, “Ақчакўл” овулидан Жаҳонгир Рустамов ўз мутахасислиги буйича иш билан таъминлаш, “Бустон” шаҳридан Донахон Қурбанова кредит ажратиш, “Амиробод” овулидан Муқаддас Султанбаева дукон ўрни ажратиш, “Бустон” шахрида яшовчи Зулфия Юсупова даволаниш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сунг туман ҳокими Сейдамат Авезов ва Республика халқ қабулхонаси вакиллари тумандаги қатор тадбиркорлик корхоналари, улардаги бандлик масалалари ва ижтимоий муҳофазага муҳтож ёшлар “Темир дафтар” да руйхатдаги оила фарзандлари хонадонларига ташриф қилдилар ва улар билан мулоқот жараёнида уларнинг муоммолари тингланди. Мурожаатлар ечими буйича маъсул ларга топшириқлар берилди ва қимматбаҳо совғаларни топширдилар.
Тумандаги “Бустон Мега текстиль”, “Бустон Оптимал текстил” “Эксим голд” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхона, шунинг Бустон шаҳри марказидаги “Ёшлар меҳнат гўзари”га ташриф қилдилар. Иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бандлиги таъминланган ёшлар билан мулоқатда бўлиб муоммолари ва мурожааатларини ечишга амалий ёрдам қилдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.