Элликқалъа тумани ҳокими С. С. Авезовнинг тиббиёт ходимларига байрам табриги

Ассалому алайкум!

Ҳурматли шифокорлар, қадрли тиббиёт ходимлари!

 

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан чиқарилган фармонига биноан ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси юртимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланиши муносабати билан тумандаги барча давлат ва хусусий тизимда ишлаётган тиббиёт ходимларини бугунги касб байрами билан чин юракдан муборакбод этаман!

2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” да тиббиёт соҳасида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, туманимизда “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ва “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғини худудларидаги қишлоқ оилавий поликлиникалари тўлиғича замон талаблари доирасида   таъмирланиб  замонавий компьютерлар билан жиҳозланди.

2020 йил юртимизда кечган пандемия сабабли тиббиёт ходимлари халқимизнинг бутун умиди, ишончини оқлаши учун кечаю кундуз меҳнат қилишига тўғри келди. Айниқса, март ойидан юртимизда карантин чекловлари эълон қилинганда, тиббиёт ходимларининг иш фаолияти янада кучайганлиги, кечани кеча демай куну тун коронавирусга қарши мардона курашганлиги, халқимиз саломатлиги йўлида ўз жонини қурбон қилган тиббиёт ходимларининг меҳнати хеч кимга сир эмас.

Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг беш устувор йўналишлари,  давлат дастурининг ижросини таъминлаш, ижтимоий жамиятни шакл ва мазмун жиҳатидан ислоҳ қилишга хизмат қилаётганлигини, мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг намоёнини туман тиббиёт бирлашмасига яратилаётган шароитларда ҳам кўришимиз мумкин.

Куни кеча Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳасида инновацион ғояларни ҳаётга тадбиқ этилиши қандай кўринишда бўлиши, хўжалик ҳисобида ишлаш бўлимларини ташкил этиш,  соҳани ривожлантириш учун инновацион янгиликларни таклиф этиш, янги технологияларни олиб келиб ўрнатиш, бу билан тиббий хизмат кўрсатиш  сифатини яхшилаш,  ишда ташаббус кўрсатганларга қўшимча ставкалар бериш, устамалар тўлаш билан рағбатлантириш, тиббиёт ходимларининг ижтимоий таъминотини ривожлантириш ишлари назарда тутилгандир.

Азиз тиббиёт фидоийлари!

Бугун  туманимизда    1 та  марказий шифохонаси,  1 та  кўп тармоқли марказий полклиникаси, 7 та қишлоқ оилавий полкликаси, 3 та қишлоқ врачлик пункти ва 7 та хусусий тиббиёт муассасалари   туманимиз аҳолисига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Туманимизда истиқлол   йилларида  янги, юксак талабларга  жавоб   берадиган   тиббий  муассасалар тармоғи  шакллантирилди. Пандемия шароитида фидоийлик кўрсатган  шифокорларимиздан Бегенч Аннаев, Усмон Рахимов, Хикмат Халмурадовларни таъкидлаб ўтишим жоиздир.

Ҳурматли халқимиз жонкуярлари!

Бугунги байрам муносабати билан Сиз азизларни, шунингдек, тумандаги барча тиббиёт ходимларини ўзим ва туман ҳокимлиги номидан чин дилдан қутлайман!

Сизларга келгуси ишларингизда улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб, халқимиз саломатлиги йўлида янада ишонч ва касбга муҳаббат ила меҳнат қилишларигизга тилакдошман.