Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19-бобида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар ҳақида ва шундай жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин бўлган жазо турлари кўрсатилган.
Мазкур бобда назарда тутилган жиноятларни содир қилган учта шахснинг ишлари жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан кўриб чиқилди.
Жумладан, Фуқаро А.Р, гиёҳвандлик воситаларини муомалага киритиш қонунга ҳилофлигини олдиндан билган ҳолда, таниши А.Адан Тўрткўл тумани ва Хоразм вилояти Хонқа туманини боғловчи кўприкнинг Хонқа тумани тарафидаги четида 500 АҚШ долларга сотиб олган 5 (беш) дона целлофан пакетга ўралиб жойлаштирилган оғирлиги 2,53 грамм бўлган кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик воситасини 2020 йил 27 март куни соат 10:45ларда Тўрткўл тумани «Куна Тўрткўл» ОФЙ ҳудудида таниши Ж.Тдан олдин ўз-аро келишув бўйича олинган 500 АҚШ доллари эвазига сотиб ўтказмоқчи бўлиб келаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноят устида далилий ашёлар билан ушланиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноий ҳаракатини охирига етказа олмаган.
Шунингдек унинг шериги, А.А, гиёҳвандлик воситаларини муомалага киритиш қонунга хилофлигини олдиндан билган ҳолда, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб, хуфиёна жиноий йўллар билан моддий бойлик орттириш мақсадини кўзлаб, таниши Р.Мдан Тўрткўл тумани Тиббиёт бирлашмаси олд томонида 1.000 АҚШ долларга сотиб олган тахминан оғирлиги 7 (етти) грамм бўлган кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик воситасининг бир қисмини яъни, қонунга хилоф равишда
5 (беш) дона целлофан пакетга ўралиб жойлаштирилган оғирлиги 2,53 грамм бўлган кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик воситасини 2020 йил 27 март куни соат 10:30 ларда Тўрткўл тумани билан Хоразм вилояти, Хонқа туманини боғловчи кўприкнинг Хонқа тумани тарафидаги четида таниши Р.Ага
500 АҚШ доллари эвазига сотган. Бундан ташқари, А.А ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан чекланиб қолмасдан, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, қонунга ҳилоф равишда 3 (уч) дона целлофан пакетга ўралиб жойлаштирилган ҳолда оғирлиги 0,94 грамм бўлган кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик воситасини 2020 йил 27 март куни соат 16:30 ларда Тўрткўл тумани билан Хоразм вилояти, Хонқа туманини боғловчи кўприкнинг Хонқа тумани тарафидаги четида Р.Ага 400 АҚШ доллари эвазига сотиб ўтказган вақтида жиноят устида далилий ашёлар билан ушланган.
Шунингдек, 2020 йил 27 март куни соат 18:30ларда фуқаро А.Анинг яшаш уй манзили кўздан кечирилганида унинг ётоқхонасидан 10 (ўн) дона целлофан пакет бўлагига ва 6 (олти) дона қоғоз бўлагига ўралган ҳолда жойлаштирилган оғирлиги 2,41 грамм кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида олинган.
Бундан ташқари, учинчи шерик М.Р, гиёҳвандлик воситаларини муомалага киритиш қонунга ҳилофлигини олдиндан билгани ҳолда, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб, хуфиёна жиноий йўллар билан моддий бойлик орттириш мақсадини кўзлаб, қонунга ҳилоф равишда 1 (бир) дона целлофан пакетга солинган оғирлиги 5,88 грамм бўлган кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик воситасини 2020 йил март ойининг ўрталарида Тўрткўл тумани Тиббиёт бирлашмаси олд томонида таниши А.Ага 1.000 АҚШ долларга сотишини, пулини героин гиёҳвандлик воситасини сотиб бўлганидан кейин беришни айтиб келишиб сотган ҳолда ўтказган ва 2020 йил 28 март куни соат 10:10 ларда келишилган 1.000 АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида далилий ашёлар билан ушланган.
Шунингдек, М.Рнинг яшаш уй манзили кўздан кечирилганида унинг ётоқхонасидан 11 (ўн бир) дона целлофан пакетга ўралиб жойлаштирилган, оғирлиги 10,37 грамм кўп миқдордаги героин гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тарқасида олинган.
Бу каби жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларига ва қонунларга риоя қилишга тарбиялаш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз ва вазифамиз бўлиши лозим.
ЖИБ Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов