Элликқалъа тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Қ. Рамановнинг Элликқалъа тумани электр таъминоти истеъмолчиларига мурожаати!

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари ва туманимиз фуқаролари барчамизга маълумки Республикамизда олиб борилаётган электр энергетикаси тизимидаги узгариш ва янгиликлардан барчамиз бирдек хабардормиз. Шу жумладан  яқин кунларда туманимиздаги электр энергияси истеъмолчиларига АСКУЭ тизимига ўланадиган электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлар давом килмокда эди. Ҳозирги кунда бу электр хисоблагичларни бошқарувини ўз ичига олган куп функцияга эга концентратор ускунаси ўрнатиш ишлари бошланди.

Концентратор ускунаси масофадан бошқариш тизимнинг бошқарилишида асосий восита бўлиб шу ускуна орқали қарздор истеъмолчиларни электр тармоғидан учириш ёки қўшиш функциялари бажарилади.  Концентратор ускунасини туманимизнинг барча ҳудудларидаги трансформатор пунктларига ўрнатилади ва шунинг билан бирга туманимиздаги электр энергиядан қарздор истеъмолчиларни тармоқдан ўчириш ишлари бошланади.

Ушбу юқорида атаб ўтилган жорий этилаётган тизимнинг маиший истеъмолчилар учун афзалликлари:

биринчидан, электр таъминоти корхонаси ёки банклар эшигида узундан-узун навбатларда туришмайди. Электр ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини суратга олиб, Мажбурий ижро бюросида ниманидир исботлашга мажбур бўлишмайди. “Ҳисоблагичингиз кўрсаткичини ёзиб олай”, деб ҳеч ким безовта ҳам қилмайди.
иккинчидан, ҳисоблагич ўрнатилгач, АСКУЭга уланади, код киритилиб, ҳисоб рақам очилади. Истеъмолчиларга SMS хабар орқали барча маълумотлар автоматик тарзда етказиб турилади. Мобиль телефон рақамига уланиши тўловни уйдан чиқмай “on-line” режимида амалга ошириш имконини беради. Энг муҳими, “шахсий кабинет” орқали ҳар бир истеъмолчи қанча электр энергияси сарфлаганини кўзатиб туриш имконига эга бўлади.

учинчидан, янги тизимда ҳисоблагичдаги маълумотларни компьютер назорат қилади. Электр таъминоти корхонаси ходимлари уйма-уй юришга кетадиган вақтини тармоқларнинг техник ҳолатини яхшилашга сарфлайди. Шунингдек, истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотларни йиғишда инсон омили таъсири камаяди.

тўртинчидан, фойдаланиш жараёнида – янги авлод ҳисоблагичлари 10 йилда бир маротаба қиёсловдан ўтказилади. Етказиб берувчи нуқтаи назаридан, янги «ақлли» ҳисоблагичнинг яна бир хусусияти шундаки, маълумотларни сохталаштиришга уриниш, яъни ҳисоблагичга таъсир ўтказиш ҳолатлари юзага келса дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Истеъмолчи энергия тўлови тўланмаган тақдирда масофадан ўчиш хусусиятига ҳам эга.

Янги ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилди, битта электр хисоблагич урнатишга  ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилаётганини кўрсатади.

Шуларни инобатга олган холда хурматли электр энергияси истеъмолчилари ва хурматли туманимизда яшовчи фуқаролар электр энергияси хисоблагичларининг кўрсаткичларини ёзиб олган холда корхонамизнинг тегишли бўлимларига келиб хисоб китоб килишингизни, агарда қарздорлигингизни билсангиз тўловларни амалга оширишингизни хамда олдиндан туловларни амалга оширингизни Сизлардан сураб коламиз.

Хурматли электр энергияси истеъмолчилари ва туманимизда яшовчи фуқаролар ўзларингиз яшаб тўрган хонадонларингиздаги ортикча электр энергияси сарфларини камайтириб, оилангиз ва электр энергетикаси иқтисодётига ўз хиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.

 

Элликкалъа тумани электр

таъминоти корхонаси бошлиғи:                                К.Раманов

 

 

 


Перейти к содержимому