Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Элликқалъа туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович  очди ва бошқариб борди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг штаб ўринбосари Эшанқулов Акмал Жураевич,
“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти қурилиш ва логистика бўйича директори ўринбосари Канназаров Базарбай Пермебаевич, «Ҳудуд газ» Қорақалпоғистон газ таъминоти филиали директорининг биринчи ўринбосари Аймирзаев Бахт Бегдуллаевич, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, овул, ва маҳаллалар раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

 Сессия кун тартибида:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ҳисоботи, Тумандаги умумтаълим мактабларининг бугунги кундаги ҳолатини яхшилаш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ва 4 та  сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини      янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси бўйича 2020 йилнинг 11 ойи давомида амалга оширилган ишлари буйича ҳисоботлари тингланди ва  коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг бандлигини таъминлаб, даромад манбаини яратиш орқали “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш буйича масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ҳисоботи тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг штаб ўринбосари Эшанқулов Акмал Жураевич маълумот берди ва депутатлар томонидан берилган мурожаат ва таклифлари буйича тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўзларининг фикр ва таклифларини бердилар.

Кун тартибидаги кўрилган масалалар юзасидан қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди.

 

 

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.