Азиз ва муҳтарам элдошлар!
Авваломбор, барчангизни юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги 2021 йил яъни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” билан самимий табриклайман, ҳар бирингизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилайман.
Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида алоҳида қайд қилганларидек, 2020 йил кўп жиҳатдан мураккаб ва синовли дамлар билан кечганлигига қарамасдан мустақил мамлакатимиз ҳамда туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида сезиларли ўсиш ва аҳамиятли натижалар билан якунланмоқда. Ўтган йилда белгиланган устувор ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган, ҳудудларимиз қиёфасини янгилаш, одамларимиз учун ҳар жиҳатдан қулай турмуш шароитларини яратишга доир мақсадли дастурлар ва муҳим лойиҳалар ижроси таъминланди. Буларнинг замирида албатта ҳалқимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу интилишлари мужассам бўлмоқда.
Биз “2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида қўлга киритилган ютуқлар ва эришилган юксак марраларни биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шу йилнинг 2 октябрь куни республикамизда бўлиб, ислоҳотлар ва янгиланишларнинг бориши билан танишгани, сабр-тоқатли, матонатли қорақалпоқ элига яна бир бор чуқур эҳтиромини изҳор этгани, ўсиш-ўзгаришларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан қимматли кўрсатмалар бергани билан изоҳлаймиз. Шахсан давлатимиз раҳбарининг узоқни кўра билиб берган тавсиясига биноан туманимизнинг “ўсиш нуқталари” қилиб иссиқхона хўжаликлари ва туризм соҳасини белгилаб бердилар. Биз бу борада биринчи қадамларни қўйдик ва биринчи натижаларга эришдик.
Ҳурматли элдошлар!
Ўтаётган 2020 йил дунёдаги барча мамлакатлар тарихига тождор вируснинг ўта хавфли балоси қамраб олган, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётда сезиларли қийинчиликларга дуч келинган йил сифатида кирмоқда. Жаҳоннинг ўта тараққий этган давлатлари ҳам ушбу кўламли пандемия олдида эсанкираб, иқтисодиётда кўп марраларни бой бердилар. Биз давлатимиз раҳбарининг ўз вақтида жорий қилинган темир интизом, қоидаларига риоя қилиб пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз кераклиги тўғрисида берган кўрсатмаларига амал қилиб яшадик. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки зарар кўрганкорхоналар фаолиятини тўлиқ тиклаш, бюджетгатушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқалиижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳартарафлама қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарларива бошқа мутассади ташкилотлар билан биргаликда бирқатор ишлар амалга оширилди.
Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида алоҳида қайд қилинганидек, биз биринчи марта мавжуд камбағаллик даражасини тан олиб, уни қисқартиришга қаратилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” тизимларини йўлга қўйдик. Лекин камбағалликни Хурматли Президентимиз ўз Мурожаатномасида ва яқинда ўтказилган Ёшлар форумида айтганидек, фақат ҳукумат томонидан бериладиган ижтимоий ва моддий ёрдамлар ҳисобига эмас, ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон кесимида, ҳар бир бандликка муҳтож ёшлар, аёллар билан алоҳида иш олиб борган, уларни ўқитган, касбга йўналтирган, уларнинг имтиёзли кредитлар олишига, иш ўринлари яратишига кўмакклашган ҳолда қисқартириш керак.
2020 йилда сув танқислиги оқибатларини енгиб юқори хосил олишга эришганлиги туфайли туманимиз фермерлари пахта ва ғалла топшириш шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.
Туманда мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида умумий қиймати 159 млрд. 884 млн.сўм бўлган 35 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, натижада 700 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилда туманда гидропоника технологияси
асосида замонавий 7 гектар майдонда янгидан иссиқхоналар ташкил этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки туманда барпо этилаётган замонавий иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтирилиши натижасида, ўтган йилга нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 7,1 баробарга ўсди.
Экспорт қилинадиган маҳсулотлар турини кўпайтириш ва янги бозорларга кириб бориш, экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан Россия, Китай, Қазақстан, Туркия, Жанубий Корея давлатларига маҳсулотлар экспорти амалга оширилмоқда.
Аҳолимиз бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 2020 йилда 10 821 тн гўшт, 49 952 тн сут, 34,1 млн дона тухум, 57,3 тн асал, 1140 тн балиқ маҳсулотлар етиштирилди. Жорий йил бошидан туманимизга жами минг бошдан ортиқ наслли голштейн ва симментал зотли наслли қорамоллар олиб келинди.
Шу билан бир қаторда тумандаги 204 км узунликдаги хўжаликлараро каналларда Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув
ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, бунинг натижасида каналлардаги сувдан фойдаланиш коэффициенти 0,45 дан 0,65 га оширилади.
Шунингдек, тумандаги 28 минг гектардан ортиқ экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади. Мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, спорт соҳасида ҳам ёрқин ютуқларга эришилиб, давлатимиз раҳбарининг навбатдаги Мурожаатномаси асосида янги марралар белгиланмоқда.
Бу борада ҳар биримизнинг пок ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин, кириб келаётган янги йил хар бир хонадонга қут барака,бахт ва омад олиб келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!