Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман Кенгаши раиси, Элликқалъа тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович очди ва бошқариб борди.

 

Сессия ишида  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Мамажанов Жахонгир Ахмаджанович, Акциядорлик тижорат “Халқ банки” бошқаруви департамент директори Рахимов Жамшид Рахимович, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сессия кун тартибида:

 

Тумандаги овул ва маҳаллаларда “маҳаллабай” ўрганишлар натижасида Элликқалъа туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурларини кўриб чиқиш Республикаси Президентининг 2020 тўғрисида. Ўзбекистон йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармони ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш бўйича халқ таълими бўлими томонидан олиб борилаётган ишлари ҳисоботи тўғрисида. Тумандаги Бўстон ахборот коммуникациялари техникуми ҳамда Элликқалъа тиббиёт коллежи фаолиятини анъанавий тарзда бошлашига рухсат бериш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлари форуми давомидаги топшириқлари ижросини таъминлаш тўғрисида масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги кўрилган масалалар юзасидан қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг  ўн саккизинчи  сессияси кун тартибига киритилган масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўзларининг фикр ва таклифларини бердилар.

 

Сессия якунида Акциядорлик тижорат “Халқ банки” бошқаруви томонидан тумандаги 36 нафар овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига  уяли телефон апаратлари совға қилинди.

 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати