“НАМУНАЛИ СУДЬЯ” ТАНЛОВИ АДОЛАТЛИ ВА ШАФФОФ ТАРЗДА ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатли химоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттириб келинмоқда. Давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонун устуворлигини таъминлашда мустақил суд ҳокимияти муҳим аҳамият касб этади.

Суднинг фаолияти эса қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов томонидан 2020 йил 12 ноябрь куни “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаш-тириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси” тасдиқланди. Йўл харитасининг I-бўлимининг 5-бандини яъни “Қорақалпоғистон Республикасида “Намунали судья” танловини ўтказиш белгиланган.

Шунга кўра мазкур танловни ўтказиш бўйича фармойиш қабул қилиниб, танловни ўтказиш тўғрисида регламенти ва танловни ўтказиш юзасидан комиссия ва унинг таркиби тасдиқланди, танловни ўтказиш учун тажрибали судьялар орасидан комиссия раиси ва аъзолари шакллантирилди, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси суд фахрийлари кенгашидан бир нафар аъзоси бириктирилди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, танловни ўтказишдан асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикаси жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари судьяларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, кундалик фаолиятларида фойдаланаётган қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятидан уларни хабардор этиш орқали қонуний ва адолатли суд қарорлари чиқарилишига эришишдир.

Жорий йилнинг январь ойининг охирги ҳафтасида ўтказилган танлов Қорақалпоғистон Республикаси жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари судьяларнинг билим даражаси ва салоҳиятини тегишли мезонлар асосида баҳоланиб, танлов ғолиблари аниқланди. Танлов ғолибларига тегишли тартибда “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Судьялар ўз устида кўпроқ ишлаб, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириб борса, қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг хабардор бўлсалар, албатта одил судловнинг адолат тамойилини, қарорларнинг барқарорлигини таъминлаган бўлади.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Судьяларининг одоб-ахлоқ кодексида 10-моддасига мувофиқ судья ўз мажбуриятларини виждонан юқори профессионал даражада бажариши, иш ўз вақтида ва малакали кўриб чиқилиши учун барча чораларни кўриши, шунингдек тарафларни яраштиришга, низони тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиши лозим. Судья ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариши учун ўз малакали ва касбий билимларини мунтазам ошириб бориши, амалий кўникмаларини ва шахсий фазилатларини такомиллаштириб бориши шарт.

 

Қорақалпоғистон Республикаси судининг

иқтисодий  ишлар бўйича судьяси                                              Б.Ктайбеков