Маънавият ва Маърифат юлдузининг ўлмас сиймолари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сонли “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Навоий ва Бобур ижодини ўрганиш уларнинг ижодларини кейинги авлодга етказиб бериш, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда маънавият ва маърифат юлдузининг ўлмас сиймолари А.Навоий ва З.М.Бобур ижоди катта ахамиятга эга.

Жумладан, А.Навоий  туғилган қутлуғ 9 феврал санасини ҳар йили адабиёт ва маърифат байрами сифатида юксак даражада нишонлаш анъанаси қарор топди. Улуғ сўз санъаткорининг асарлари мунтазам нашр этилиб, навоийшунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар ўтказилмоқда.

Республика Маънавият ва Маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси томонидан А.Навоий ва З.М.Бобур таваллудига бағишланган бир қанча маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Жумладан: “Маънавият ва Маърифат юлдузининг ўлмас сиймолари” мавзусида  А.Навоий ва шох ва шиор З.М.Бобур таваллудига бағишланган “Маърифат назмининг буюк алломалари” мавзусида иншолар ва рассомлар танлови ҳамда “Маънавият ва Маърифат юлдузининг ўлмас сиймолари” мавзусида илмий-амалий конференция,  “Назм ва Наво” мавзусидаги  маънавий-маърифий  кечаларни ўтказиш режалаштирилган бўлиб, тадбирни ўтказишдан мақсад буюк мутафаккирларимизнинг ҳаёти ва ижодини келажак эгалари ёшларимиз онгига етказишдан ҳамда уларнинг бой маънавий меросини ўрганишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш, айниқса тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этилган. Албатта буюк алломларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, улар яратиб қолдириб кетган бой ва бебаҳо ҳазиналари бўлган асарларини мутолаа қилиш орқали ўрганиш давр талаби.  Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2. Достонлари. 3. Форсий тилдаги шеърий мероси. 4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари.

 Бобур лирик шеърлари ва тарихий «Бобурнома»сидан ташқари, ислом қонуншунослиги ва бошқа соҳаларда ҳам асарлар яратган. 1522 йилда ўғли Ҳумоюнга атаб ёзган «Мубаййин» номли асарида ўша замон солиқ тизимини, солиқ йиғишнинг қонун-қоидаларини, шариат бўйича кимдан қанча солиқ олиниши ва бошқа масалаларни назмда изоҳлаб берган. «Хатти Бобурий» деб аталган рисоласида араб алифбосини туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили нуқтаи назаридан бирмунча соддалаштириб беришга ҳаракат қилган. У, тажриба сифатида «Хатти Бобурий» алифбосида Қуръони Каримни кўчирган. Бобурнинг аруз вазни ва қофия масалаларига бағишланган «Муфассал» номли асари ҳам бўлганлиги маълум, бироқ бу асар бизгача етиб келмаган.
Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.

Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди,

  Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди,

Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юаландим,

Ёраб, нетайин, не юз қоролиғ бўлди.

А.Навоий ва З.М.Бобур ижоди ҳозирги кунда ёшларимизнинг маънавий дунёсини шакллантиришда, уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишида ҳизмат қилади.

 

Республика Маънавият ва Маърифат Маркази

Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари:                                        А.Матниязова