Элликқалъа туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджет параметрлари ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сон қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сонли қарори, Халқ депутатлари туман кенгашининг 2020 йил 29 декабрдаги 17/1-сонли қарори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 5 январь кунги
1-сонли қарори ҳамда шу хусусидаги туман ҳокимининг 2021 йил 6 январ кунги
02/1-сонли фармойишига асосан Элликқалъа туманининг 2021 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тасдиқланди.

 

Элликқалъа туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилги даромадлар режаси 41 млрд
437 млн 724 минг сўмни ташкил қилади.
Шундан, солиқ турлари бўйича

 

– корхоналар айланмасидан солиқ 3 млрд 324 млн 8 минг сўмни;

– тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ 1 млрд 141 млн 400 минг сўмни;

– якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан акциз солиғи 6 млрд 767 млн 900 минг сўмни;

– жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3 млрд 593 млн 70 минг сўмни;

– жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 13 млрд 260 млн 200 минг сўмни;

– қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 145 млн 160 минг сўмни;

– сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 25 млн 310 минг сўмни;

– давлат мулки бўйича ижара тўловлари 34 млн 850 минг сўмни ташкил қилади.

 

Ўтказиб бериладиган даромадлар 13 млрд 145 млн 826 минг сўмни ташкил қилади. Шундан;

– алкоголь маҳсулотлари бўйича 8  млрд 536 млн 227 минг сўмни;

– мобиль алоқа хизмати бўйича 4 млрд 609 млн 599 минг сўмни ташкил қилади.

Республика бюджетидан бериладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 71 млрд 535 млн 625 минг сўмни ташкил қилади.

 

Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг харажатлари режаси 112 млрд 973 млн
349 минг сўмни ташкил қилади.
Шундан,

 

– Умумий таълим харажатлари 5 млрд 77 млн сўмни;

– Мактабгача таълим харажатлари 6 млрд 114 млн 806 минг сўмни;

– Соғлиқни сақлаш харажатлари 43 млрд 176 млн 95 минг сўмни;

– Маданият соҳаси харажатлари 797 млн сўмни;

– Спорт соҳаси харажатлари 1 млрд 158 млн 170 минг сўмни;

– Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар
38 млрд 25 млн 578 минг сўмни;

– Ижтимоий кўникма марказлари харажатлари 57 млн 399 минг сўмни;

– Фермер хўжаликларида бухгалтерия хисоби ва хисоботини юритиш маркази харажатлари
552 млн 412 минг сўмни;

– Ободонлаштириш харажатлари 4 млрд 758 млн 772 минг сўмни;

– Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари харажатлари 2 млрд 668 млн 436 минг сўмни;

– Ветеринария қўмитаси ташкилотлари харажатлари 744 млн 433 минг сўмни;

– Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари 4 млрд 768 млн 151 минг сўмни;

– Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари 3 млрд 956 млн
549 минг сўмни;

  • туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси харажатлари 1 млрд 118 млн 548 минг сўмни ташкил қилади.

 

Элликқалъа тумани молия бўлими

Перейти к содержимому