Йўл харитаси ижроси юзасидан.

Мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

Мазкур йўл харитасининг ижроси судлар томонидан алоҳида масъулият билан таъминланиб келинмоқда. Шу муносабат билан 2021 йил 15 апрель куни туман пробация гуруҳи биносида ушбу йўл харитасининг 11-банди ижросини таъминлаш юзасидан бир йил давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги учун жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарлик келиб чиқиши бўйича ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар билан, жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов ва туман прокурори ўринбосари З.Юлдашев ҳамда туман пробация гуруҳи инспектори Х.Ильмуратов иштирокида профилактик давра суҳбатлари ўтказилди. Ушбу давра суҳбати жараёнида туман суд раиси томонидан иштирокчиларга ЖКнинг 32-моддасида назарда тутилган такроран жиноят содир қилиш оқибатлари ҳақида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар ва Конституция ва қонун устиворлиги, шу билан бирга 2021 йил 30 март кунги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-679-сонли Қонуни билан амалга киритилган МЖтКнинг 2011-моддаси яъни қонун ҳужжатларини бажармасликка ёки бузушга омма олдида даъват қилиш шунингдек, ЖКнинг 244-моддаси яъни оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш жинояти ва жазо санкцияси ҳақида тушинтирилди.

Шу билан бирга иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

ЖИБ Элликқалъа туман суди раиси

Мауленов Оразбай Жумабаевич