Кадастр соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш, “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида мамлакатнинг рейтингини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил
2 сентябрдаги 535-сон қарор қабул қилинди.
Қарор билан,
- кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш;
- кўчмас мулк объектларини қонун асосидаги ипотека ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
- кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
- ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш;
- фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома беришнинг тартиби белгиланди.
Қарорга кўра, қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
- кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) бепул кадастр паспортини бериш;
- кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда.
- Юқорида қайд этилган ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирмани ҳамда кадастр паспортини бир вақтда олиш;
- кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирмани бир вақтда олиш имкони яратилмоқда.
Бундан ташқари айрим давлат хизматлари нархлари қисқартирилди ва соддалаштирилди
Жумладан: Фуқароларни номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш хизмати учун БҲМнинг 3 фоизи ундирилади
(аввал БҲМнинг 20 фоизи ундирилган);
хизмат кўрсатиш муддати
муддати 3 иш куни этиб белгиланди
(аввал 5 иш куни бўлган).
Элликқалъа тумани Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси: О.Эримбетов