Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-688-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2021 йил 29 апрель куни муҳокама қилинди. Унга кўра, Ҳаво кодексига киритилаётган ўзгартишларга асосан Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-688-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2021 йил 29 апрель куни муҳокама қилинди.

Унга кўра, Ҳаво кодексига киритилаётган ўзгартишларга асосан Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган.

Шунингдек, ушбу Кодексга киритилаётган ўзгартишларга асосан аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш тартиби такомиллаштирилиб, унга кўра ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ҳамда баландликларда амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳаво кемасида носозлик рўй берган тақдирда ёки одамларнинг ҳаётини қутқариш учун парвозлар қилиш зарур бўлганда белгиланган йўналиш ва учиш баландлигидан четга чиқишга йўл қўйилиши қайд этилмоқда. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ҳаво кемаларининг белгиланган йўналиш ва учиш баландлигидан четга чиққан ҳолда аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилишига йўл қўйилиши белгиланмоқда.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартишларга кўра транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан икки бараварига қисқартирилмоқда. Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солиш ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жавобгарлик белгиланмоқда.

Шу билан бирга, “Экологик аудит тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартиш киритилаётган бўлиб, унга кўра экологик аудит тушунчаси қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

экологик аудит – экологик аудит субъекти амалга оширадиган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ушбу субъектнинг риоя этиши юзасидан экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган тизимли, ҳужжатлаштирилган, мустақил экологик баҳолашдир.

Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ва мол-мулкига бўлган хавфнинг олдини олишга, ҳаво кемасида носозлик рўй берган тақдирда ёки одамларнинг ҳаётини қутқаришда қўшимча имкониятлар яратилишига, йўл-транспорт қоидалари бузилишининг олдини олиш ҳамда транспорт воситаларини бошқариш масъулиятини ортишига, шунингдек, экология ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга эришилади.

 

ЖИБ Элликқалъа туман суди

раиси О.Ж.Мауленов

 

Перейти к содержимому