1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Хуш бу кунни қачондан бошлаб байрам қиламиз?

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1949 йил Франция давлати пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган Аёллар Халқаро демократик федерациясининг Конгрессида таъсис этилган бўлиб 1950 йилдан бошлаб нишонланиб келинмоқда. Савол туғилади нима учун болалар куни эмас болаларни химоя қилиш кукни деб аталган? Болаларни айнан нимадан ҳимоя қиламиз?  Ўша вақтлари иккинчи Жахон уруши эндигина тугаган ҳамма жойда очарчилик-етишмовчилик, касалликлар тарқалган оғир вақтлар эди. Бу йиллари болаларнинг хаёти, саломатлиги ва хотиржамлигини асраш, улар учун нормал турмуш шароитини яратиб бериш масалалари жуда долзарб эди. Аммо турли таҳдидлар, экологик, сиёсий ва ижтимоий муаммолар билан яшаётган дунёда ҳам болалар ҳимояга мухтож. Умуман 1925 йил 1 июнь куни Женевада болаларнинг фаравон турмуш кечириш масалаларига бағишланган Халқаро конференция ўтказилган бўлиб, бу инсоният тарихида болалар масаласига бағишланган илк халқаро тадбир эди.

Болаларни ҳимоя қилиш куни фақат кичкинтойлар ўйнаб-кулиб, хурсандчилик қиладиган байрамгина эмас. Бутун дунёда шу куни жамиятга болалар муаммолари эслатилади, уларнинг ҳимояси ва баркамол авлод бўлиб етишиши учун катта зиммасига юклатилган масъулятлар таъкидланади.

Байрамнинг ўз символикаси бор, Ўсиш, ривожланиш,  янгилик, уйғунлик ва ҳосилдорлик рамзи бўлган яшил фонди Ер курраси акс этган. Курранинг атрофида қизил, сариқ, кўк, оқ ва қора рангли болалар жойлаштирилган. Бу ранг баранглик ва тоқатлилик рамзидир. Марказдаги ер шари эса бизнинг умумий уйимизни англатади.

Ўзбекистон Республикаси халқи азалдан болажонли халқ ҳисобланади. Иккинчи  жахон уруши қирғинларида ота-оналаридан етим қолган ҳар хил миллатли етим болаларни ўз бағрига олишиб, ўзлари емасдан уларни боқиб тарбиялаган Маҳкамовлар оиласини тахсинга лойиқ ишларидан хабарсиз одам йўқ бўлса керак.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64 моддасида Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини  рағбатлантиради.

65-моддасида. Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглигини белгилаб қўйибди. Ёшлар билан, болалар тарбиясига боғлиқ барча ҳолатлар  Меҳнат қонунчилиги асосида имтиёзлар берилиши билан мустаҳкамланган.

Болалаларни ҳимоя қилиш соҳасида туманимиздаги  аҳволни  эслаб ўтсак  ҳозири кунга  Вояга етмаганлар бўйича ярим етимлар  241 нафарни, чин етимлар 17 нафарни. Васийлик ва хомийликдагилар 68 нафарни ташкил қилиб  бу яхши ҳолат эмасдир. Бунга сабаблар кўпинча  ота-оналарни муқаддас бўлган оилани бузиб ажрашиб ўртадан фарзандлари сарсон-саргардон етим қилишиб кетишлари, ёки пул топаман деб чет давлатга кетиб болалари таълим тарбиясига бефарқлик қилишлари сабаб бўлмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва уларни ўрнини босувчилар, барча болалар тарбияси билан боғлик  хизматдаги масъуллар ўзимизнинг Конституциявий ва инсонийлик бурчларимизни   виждонан бажариб фарзандларимиз тинч, соғлом, билимдон, ватанпарвар  бўлиб етишишларига эришайлик.

 

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Элликқалъа тумани

идоралараро комиссияси масъул котиби                                               Б.Атажанов

Перейти к содержимому