Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

2021-йил 28-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 248-сонли қарорига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби белгиланди.

 

Нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари 2021 йил 1 августдан бошлаб кўрсатилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:

  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
  • давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;
  • ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

Давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш  юкланган ташкилот томонидан тўланади.

Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан мурожаат келиб тушгандан бошлаб 10 дақиқа вақт ичида нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.

нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;

нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Мурожаат қилувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Элликқалъа туман Давлат хизматлари
маркази бош мутахассиси Б.Жаксиликов