❇️Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

❇️Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессия ишига туман Кенгаши раиси, тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович раислик қилди.

❇️Сессия кун тартибида:

1. Элликқалъа тумани хокимининг 2021 йил 23 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисининг 38-сонли баённомасидаги топшириғини бажарилишини таъминлаш мақсадида аҳоли мурожаатларида кўтарилган муоммаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида,
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида,

3. Даромад маблағларини йўқотган оилаларни “Темир дафтар”га киритиш юзасидан таклифини мухокама этиш тўғрисида,

4. «Темир дафтари» рўйхатида мавжуд “Шарқ юлдузи” овулида яшовчи моддий даромадга муҳтож Якубов Умирбек Карабаевич 2-грух ногирон оиласи даволанишга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда 1 000 000 (бир миллион) сўм, Ханжанова Муяссар Гурбанмуҳаметовичнинг оиласининг боқувчиси аҳлоқ тузатиш калониясида даволанаётганлиги сабабли 1 000 000(бир миллион) сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари ҳамда “Тошкент” МФЙда яшовчи Бабажанова Сурайё Курамбаевна қармоғида иккита вояга етмаган фарзанди борлиги ўзи сил касалликлари касалхонасида даволанаётганлиги дори-дармон харажатларига 2000 000 (икки миллион) сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари жами 4 000 000 (тўрт миллион) сўм маблағни “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ажратиб бериш таклифини муҳокама этиш тўғрисида

5. “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларни уларга кредит маблағлари ажратилган, бандлиги таъминланган ижтимоий ҳолати яхшилашган, бандлиги таъминланган 190 нафар хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш таклифини мухокама этиш тўғрисида,

6. Туман «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар орасидан тумандаги 2-3-4-6-тоифаларидаги боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, ногиронлиги мавжуд ижтимоий ёрдамга муҳтож, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд хотин-қизларнинг 1-иловада 434 нафарига 350 105 000 (уч юз эллик миллион бир юз беш минг сўм) моддий ёрдам маблағларини, 2-иловада 16 нафар ижарада яшовчи хотин-қизларнинг ижара компенсация пулларини тўлаб бериш учун 18 816 000 (ўн саккиз миллион саккиз юз ўн олти минг сўм) маблағини ажратиш, жами 368 921 000 (уч юз олтмиш саккиз миллион тўққиз юз йигирма минг) сўм маблағларини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратиш таклифини муҳокама қилиш тўғрисида,

7. Туманда жорий йилги пахта йиғиб-терим мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича масъулларнинг маърузалари тингланди ва депутатлар ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизга қўшилинг: ? https://t.me/ellikqala1977

Перейти к содержимому