Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори муносиб меҳнат шароитини ўрганди

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори муносиб меҳнат шароитини ўрганди

Элликқалъа тумани Камбағаллакни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Элликқалъа  тумани, «Тоза боғ» ОФЙ, 1-сектор ҳудудидаги «Тозабоғ Бўстони» фермер хўжалигида бўлди.

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори дастлаб пахта  теримчиларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари билан танишди ва   теримчилар билан сухбат қилиб, бу борада биронта камчилик аниқланмади. Яъни, теримчилар пахта далаларига ихтиёрий равишда жалб қилинган, фермер хўжалиги томонидан уларга барча шароитлар яратилган. Уларнинг овқатланишидан тортиб, тушлик пайтида маданий ҳордиқ чиқаришигача шароитлар яратилганлиги аниқланди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Перейти к содержимому