Янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини ўрганиш давом этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, туман ҳокими, 1 сектор раҳбари С. Авезов  томонидан умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, бугун ҳоким тумандаги 1 сектор ҳудудидаги 16, 40, 18,42, ва 30-умумтаълим мактабларида бўлиб, янги ўқув йили олдидан амалга оширилган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ўрганиш давомида туман раҳбари ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун аввало шарт-шароитларни янада яхшилаш ўта муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб, масъулларга мавжуд камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш борасида тавсия ва топшириқлар берди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Перейти к содержимому